Дибала учун Манчестер грандлари ҳам кураш олиб боришади

Хабарингиз бор "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала мавсум якунлангач бошқа жамоага ўтиши борасида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.

Жумладан, Tuttosport тарқатган хабарга кўра 25 ёшли аргентиналик футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари жиддий кураш бошлашган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ туринликлар Дибаланинг трансфери борасида "Бавария", "Манчестер Сити" ва ПСЖ клубларидан таклифлар олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум "Ювентус" сафида жами 22та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда  3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!