Дидье Дешам: Гризманн "Олтин тўп"га лойиқ
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам шогирди Антуан Гризманнинг жорий йилдаги “Олтин тўп” совринини қўлга киритишдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
“У “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун ҳақиқий номзод. У бунга лойиқ. Албатта, бу совринга даъвогар бошқа футболчилар ҳам бор. Лекин Гризманн бунга кўпроқ лойиқ”, - дейди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ўтган мавсум “Атлетико” сафида Европа лигасида ва Франция терма жамоасида Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Фикрлар