Диего Годин ЕЧЛда ҳафта футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунларига кўра “Атлетико” Мадрид ҳимоячиси Диего Годин барчадан кўп овоз тўплаб ЕЧЛда ҳафта футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки номзодлар орасида шунингдек Рахим Стерлинг («Ман Сити»), Тиаго Алькантара («Бавария») ва Жезон Денайер («Лион») каби футболчилар ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” 1/8 финалнинг дастлабки баҳсида ўз майдонида “Ювентус”ни 2:0 ҳисобида енгди. Шу куни Годин жамоаси голларидан бирига муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!