Диего Марадона: Месси ўйиндан олдин 20 марта ҳожатга боради

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона “Барселона”даги ҳамюрти Лионель Месси ҳақида салбий фикрлар билдирди.

“Келинг Мессини бошқа мақтамаймиз. Мен учун буни гапириш оғир, бироқ ўйиндан олдин 20 марта ҳожатга борадиган футболчини етакчи қилишга ҳаракат қилиш бефойда.

“Барселона” учун бошқа Месси ўйнайди, Аргентина терма жамоаси учун эса умуман бошқа”, - дейди Мараданона.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг Месси терма жамоадаги фаолиятини вақтинча тўхтатгани ҳақида эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!