Диего Симеоне: "Месталья"да очко олиш осон эмас
Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне кеча Ла Лиганинг илк турида «Валенсия»га (1:1) қарши сафар учрашувида қайд этилган дурангдан кўнгли тўлганини айтди.
“Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Шу боис майдонда очиқ футбол бошланди ва бу тартибсизликлар кўп бўлишига сабаб бўлди. Бу эса менга ёқмади.
“Валенсия” билан бўладиган ўйинлар ҳар доим алоҳида аҳамиятга эга бўлиб келган. Боиси, ушбу жамоаларнинг ўйинлари бир-бирига жуда ўхшаш. Умуман олганда мен натижадан қониқдим. Чунки, “Реал”га қарши бўлиб ўтган 120 дақиқалик ўйиндан сўнг ўзимизга келишга улгурдик.
Ўтган мавсум “Месталья”га келганимизда мен футболчиларга “Валенсия” юқори ўринлар учун курашишини айтгандим ва мен якунда адашмадим. Бу сафар улар таркибни янада кучайтиришди ва ўйлайманки улар яна кучли ўйин намойиш этишади. Шундай экан бу стадиондан очко олиш осон эмас”, - дейди Симеоне.
Фикрлар