"Динамо" "Қизилқум" ва "Насаф"га қарши ўйнайди

Янги мавсумга тайёргарлик режаси доирасида “Динамо” жамоаси навбатдаги учрашувларни ўтказади.

Ўтган ҳафтада Тошкентда “Металлург” ва “Бунёдкор”га қарши назорат баҳсида майдонга тушган “Динамо” жамоаси бу сафар Навоий ва Қарши шаҳарларига сафар этади.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, айни дамда Самарқандда машғулотлар олиб бораётган “Динамо” клуби 1 февраль куни Навоий шаҳрида маҳаллий “Қизилқум” клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

2 февраль куни эса “Динамо”ни Қаршида яна бир Суперлига вакили “Насаф” билан ўртоқлик учрашуви режалаштирилган.

Ушбу баҳсдан сўнг жамоага уч кунлик дам берилиб, 6 февраль кунидан “Динамо” яна Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Икки ҳафталик йиғин доирасида бир қатор назорат баҳслари ва янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш кўзланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!