«Динамо» таркибида ўзгаришлар

“Динамо” жамоасининг 25-26 январь кунлари Тошкентда “Металлург” ва “Бунёдкор” клубларига қарши назорат баҳслари ўтказиши борасида хабар берган эдик.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, ўтган мавсумда Термизнинг “Сурхон” клуби тўп сурган Сардор Эминов ва Муборакнинг “Машъал” жамоасидан Бобур Қосимов “Динамо” сафига қўшилиб, машғулотларда иштирок этишмоқда. Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида Қаршининг “Насаф” клубида ўтказиб, тажриба орттирган ҳужумчи Амиржон Сафаров ҳам “Динамо” сафига келиб қўшилган.

Ўтган мавсумда “Динамо” жамоаси сафида тўп сурган тажрибали футболчи Илҳом Юнусов, Фирдавс Абдусалимов, Виктор Григорьев, Павел Пуришкин жамоани тарк этишди. Шунингдек, таркибда “Бунёдкор”дан ижара асосида тўп сурган ёш футболчилар Аббосбек Жумақулов ва Суҳроб Иззатов ҳам ўз жамоаларига қайтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!