Доғистон ҳукумати Ҳамдамовнинг жамоасига молиявий кўмак кўрсатиши мумкин
Доғистон республикаси ҳукумати мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган ва айни дамда 260 миллион рубль қарздорликка йўлиққан “Анжи”га молиявий кўмак бермоқчи. Бу ҳақда мамлакат жисмоний тарбия ва спорт вазири Магомед Магомедов айтиб ўтди.
“Анжи”ни молиялаштириш масаласи Доғистон раҳбарларининг йиғилишида муҳокама қилинди. Бу борада якуний қарор қабул қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Қарор қабул қилиниши билан бу ҳақда оммавий-ахборот воситаларида эълон қилинади”, - дейди Магомедов.
Эслатиб ўтамиз, “Анжи” сафида ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп суради. Махачкалаликлар айни дамда премьер-лигада 12-поғонани эгаллаб туришибди.
Фикрлар