АҚШ президенти Дональд Трамп хоккей бўйича "Вашингтон" жамоасини бир неча соат аввал Стэнли Кубогида қўлга киритган ғалабаси билан табриклади.

"Вашингтон"ни ажойиб ўйин ва Стэнли Кубогини қўлга киритгани билан табриклайман. Жамоа сардори Алекс Овечкин, қойилмақом ўйнади. У ҳақиқий суперюлдуз. Вашингтон D.C. бу ғалабадан мамнун. Қандай лаҳзалар!", – дея твиттердаги саҳифасида пост қолдирган президент Трамп. 

Эслатиб ўтамиз, "Вашингтон Кэпиталз" "Вегас" жамоасини сериялар бўйича 4:1 ҳисобида доғда қолдириб, ўз тарихида илк бор бош совринни қўлга киритган эди. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98