Асосий мазмунга ўтиш

Ла Лига. «Реал Мадрид» Мбаппенинг дубли эвазига «Барселона»ни мағлуб этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Шу тариқа, мадридликлар 3 очкони қўлга киритди.

Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Эл-класико» баҳси ўз ниҳоясига етди. «Барселона» ўз майдонида «Реал Мадрид»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

41-дақиқада Килиан Мбаппе ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Рафинья мувозанатни тиклади. 88-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Эдуардо Камавинганинг узатмасидан сўнг Мбаппе яна бир бор дарвозани ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди. Қолган вақт давомида каталонияликлар ҳисобни тенглаштира олмади.

Шу тариқа, мадридликлар 3 очкони қўлга киритди. Жозе Моуриньо шогирдларининг очколари 24 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Барселона» эса 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ