Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон финалчилар сони бўйича нечанчи ўринда?
Олтин медаллар кутиляпти
Ўзбекистон Будва шаҳрида (Черногория) бокс бўйича 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатида финалчилар сони бўйича кучли учликдан жой олди.
Финалчилар сонига кўра, биринчи поғонада – ўн нафар спортчи билан Россия терма жамоаси бормоқда. Иккинчи ўринни эса олти нафар финалчи билан Ўзбекистон эгаллаб турибди.
Қозоғистон Хитой билан биргаликда учинчи ўринни бўлишию турибди.
U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати 16–27 октябрь кунлари World Boxing ташкилоти ҳимояси остида Будва шаҳрида ўтказилмоқда. Финал баҳслари 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)