Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Рақиб ҳеч нарса қилолмади! Ўта оғир вазн тоифасидаги жангда ўзбек боксчиси финалга чиқди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Жаҳон чемпионлигига бир қадам қолди

Ўзбекистонлик боксчи Ислом Солиҳ 90 килограммдан юқори вазн тоифасида украиналик рақиби Володимир Деркач устидан ишончли ғалаба қозониб, Будва шаҳрида (Черногория) ўтказилаётган 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига йўл олди.

Ярим финал жангида Солиҳов рақибини ҳакамлар қарорiҳига кўра 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Барча беш ҳакам уч раунднинг ҳар бирида ўзбек боксчисининг устунлигини қайд этди — ҳар раунд 10:9 ҳисобида Ислом фойдасига баҳоланди. 

Иккинчи раунд эса Деркач учун энг оғир бўлди: украиналик боксчи бир бор нокдаунга тушди.

Шу тариқа, Солиҳов энди жаҳон чемпионилик унвони ва олтин медаль учун рингга кўтарилади. U19 жаҳон чемпионати финал жанглари 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақа 16 октябрдан буён Будва шаҳрида ўтказилмоқда, унда 69 та миллий федерациядан жами 474 нафар боксчи иштирок этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ