Драган Черан: Пенальти тепаётганда қўрқдим

"Баҳс қийин кечишини билгандик. Мезбонлар сафида яхши савиядаги легионерлар бор. Биз жамоа билан яхши кўрсатишга уриндик ва буни уддаладик. Ўйин оғир ўтди деб айта оламан.

Пенальти тепаётганда сал қўрқдим. Бир неча дақиқа олдин рақиб ура олмаганди. Лекин хотиржамликни сақлаб, фикримни жамладим.

Гуруҳимиз жуда кучли, лекин имконсиз иш йўқ. Икки қийин ўйинни ютдик. Энди гуруҳда яхши қатнашишга уринамиз", - деб сербиялик футболчининг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!