Дракслер “Кёльн”га кўчиб ўтди

"Мидтьюлланд" клуби ярим ҳимоячиси Доминик Дрекслер фаолиятини "Кёльн"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “эчкилар” 28 ёшли футболчининг трансфери учун 4,5 млн фунт сарфлашган. Дракслер эса янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, "Мидтьюлланд" Дракслерни бундан бор йўғи уч ҳафта аввал иккинчи дивизионда иштирок этувчи "Хольштайн Киль" клубидан 2,5 миллион еврога харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!