Дрис Мертенс А Серияда энг кўп гол урган бельгиялик футболчига айланди
“Наполи” клуби ҳужумчиси Дрис Мертенс кеча А Сериянинг 11-туридан ўрин олган “Эмполи”га (5:1) қарши баҳсда хет-трик қайд этди.
Football Italia нашрининг хабар беришича 31 ёшли футболчи шу тариқа ўзининг А Сериядаги урган голлари сонини 73тага етказиб олди ва бу борада Луис Оливейрани (72та гол, «Кальяри», «Фиорентина» ва «Болонья» клубларида тўп сурган) ортда қолдириб, Италия А Сериясида энг кўп гол урган бельгиялик футболчига айланди.
Маълумот учун, Мертенс жорий мавсум “Наполи” сафида чемпионатда жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар