«Dubai Cup». Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақа мезбонини 2:0 ҳисобида мағлуб этди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган «Dubai Cup» мусобақасида иштирок этмоқда. 14 ноябрь куни вакилларимиз Японияга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.
 
Бугун олимпия терма жамоаси аъзолари мусобақанинг иккинчи турида БААга қарши ўйин ўтказишди. Учрашув 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамиз таркибида голларга иккинчи бўлимда  захирадан тушган Санжар Қодирқулов (75) ва Ислом Қобилов (80, пенальти) муаллифлик қилишди. 
 
«Dubai Cup» халқаро мусобақаси

17 ноябрь, соат 16:45

БАА - Ўзбекистон 0:2

Голлар: С.Қодирқулов (75), И.Қобилов (80, пен.)

БАА: Муҳаммад Али Шокир, Абдулла Жассим Али, Али Солиҳ Али Амро, Абдулло Бахи, Исса Муҳаммад, Халфар Ҳасан, Абдулраҳмон Ал Амрий, Холид Муҳаммад, Мажид Рашид, Аҳмад Амр, Холид Абдулла Муборак.

Ўзбекистон: Умиджон Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азизбек Омонов (Фаррух Икромов, 70), Даврон Умиров (Остон Урунов, 46), Ислом Кенжабоев (Санжар Қодирқулов, 70), Ислом Рашидхонов (Нурулло Тўхтасинов, 60), Миржаҳон Мираҳмадов (Ойбек Рустамов, 88), Шерзод Насруллаев (Дилшод Саидов, 88), Шароф Муҳиддинов (Аброрбек Исмоилов, 60).
 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Бобур Абдухолиқов ва Абдулла Абдуллаев жароҳати сабабли Дубайдаги мусобақада иштирок эта олмаяпти. Энди Олимпия терма жамоамиз 20 ноябрь куни  Кувайт терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Said Said
17/11/2018 21:24
qaysi kanaldan korsa boladi bu oyinlarni? YouTube ga yuklaselar bolmedimi azizlar