Дуглас Коста сафга қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туриннинг "Ювентус" клуби вингери Дуглас Коста жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли бразилиялик футболчи аллақачон машғулотларни бошлаб юборган ва у ФИФА кунлари якунлангач “кекса синьора”га ёрдам бера олади.

Эслатиб ўтамиз, Коста А Сериянинг “Сассуоло”га қарши баҳсида рақиб футболчисининг юзига тупургани учун чемпионатнинг 5та ўйинига дисквалификация қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!