Дзюдо Гран-присида қайси терма жамоа биринчи бўлди?

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа ўз якунига етди. 3 кун давом этган беллашувлар мухлисларга бир-биридан қизиқарли баҳсларни тақдим қилди. 

Турнир ўз якунига етгач кўпчиликнинг диққат-маркази медаллар жамғариш бўйича терма жамоаларнинг ўрнига ҳам қаратилади. Бу борада Косово терма жамоаси яққол ажралиб турди. Аёллар тоифасида қўлга киритилган 3 та олтин ва 1 та кумуш медаллари косоволикларни умумжамоа ҳисоби биринчи ўринда бўлишларини таъминлади. 

Кучли учликдан 3 та олтин ва 1 та бронза медалларига эгалик қилган Озарбайжон, 2 та олтин ҳамда 1 та бронза медали билан ортига қайтадиган Мўғулистон терма жамоалари ҳам ўрин эгаллаган. Юртдошларимиз жамғарган 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медаллари терма жамоамизнинг бешинчи поғонада бўлиши таъминлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!