ЕЧЛ. Автоголлар – “Барселона” қутқарувчиси

CHERY AUTO

“Барселона” ЕЧЛ чорак финал босқичи доирасида “Рома”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборлиси, ушбу каталонияликларнинг ғалабасида римликларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Де Росси ва Костас Маноласлар ўз дарвозаларини ишғол этиб қўйишди. Қизиғи, бу мавсум ЕЧЛда “Барселона”га қарши ўйинларда қайд этилган 5-автогол бўлди.

Сўнгги бор бундай кўп автоголлар 2002/03 йилги мавсумда “Интер”га қўл келган эди. Ўшанда “нерадзуррилар”га қарши ўйнаган жамоалар 4 бор автогол қайд этишган.

Маълумот учун, “Барселона”нинг бу мавсум ЕЧЛдаги энг яхши тўпурари Лионель Месси ҳисобида 6 та гол бор. Автоголлар эса иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!