Элдор Шомуродов "Краснодар"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" клуби бу тур сафарда "Краснодар" билан куч синашади.

Эътиборлиси, ростовликлар устози Валерий Карпин бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди ва Шомуродов учрашувни бошланғич таркибда бошлаши маълум бўлди.

«Ростов»: Песьяков, Паршивлюк, Сигурдссон, Ингасон, Вилюш, Юсупов, Гулиев, Шомуродов, Сигурдарсон.

Маълумот учун, мазкур қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!