Элнур Абдураимов рақибини қийинчилик билан мағлуб этди


Айни дамда "Ўзбекистон" спорт мажмуасида давом этаётган "Uzbek Tigers" vs "Patriot Boxing Team" жамоалари ўртасидаги иккинчи жанг анчайин муросасиз кечди. 

64 кг вазн тоифасида тажрибали боксчиларимиздан бири Элнур Абдураимов Россия жамоаси шарафин ҳимоя қилаётган Радмир Абдураҳмоновни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.



Шундай қилиб, дастлабки икки жангни з фойдасига ҳал қилган "Uzbek Tigers" жамоаси ҳозирча 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. 

Энди навбат 75 кг вазндаги боксчиларга. Ҳамюртимиз Исроил Мадримов Ражаб Ражабовга қарши рингга чиқмоқда.

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!