Энди Умид Аҳмаджоновга мурожаат қилишингиз мумкин

Ўзбекистондаги спорт мухлислари билан янада яқин бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, Олимпия спорт турлари бўйича уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилганлигини маълум қиламиз, - дея хабар бермоқда МОҚ расмий сайти.

Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар юртимиздаги спорт мухлислари қабулхонага ташриф буюриб, ўзларини қизиқтирган мавзуда МОҚ президентига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Умид Аҳмаджонов қабулхонага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг мурожаатини тинглайди ва ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боради.

Бу орқали ўзбек спортида учраётган муаммолар, камчиликлар бартараф этилиб, спортимизни янада ривожлантириш, ютуқларни қўлга киритишни таъминлаш, олдимизга қўйган мақсадларга эришиш сари катта қадам ташланади.

Манзил: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси. Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6 уй.

Телефон: (+99871) 2444141.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!