Эриксен: Дарвозабон пенальти қайтарганда – жамоа ғалаба қозониши шарт

CHERY AUTO

Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Хорватияга қарши кечган учрашувдан кейин ўз фикрларини билдирди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса хорватияликлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

“Ғалаба учун яхши имконияларга эга бўлгандик. Модрич пенальтидан гол урмаганида – биз илҳомланиб кетдик ва ғалаба қозонишга умид қилдик, аммо якунда мағлуб бўлдик. Биз пенальтиларга тайёргарлик кўрмагандик, бироқ муаммо бунда эмас – бундай ўйиндаги босимга машғултларда тайёргарлик кўрилмайди.

Ушбу беллашувда даврозабонлар ўзининг яхши томонларини кўрсатишди. Майдондаги футболчилар эса гол ура олмади – нима бўлса ҳам бу жамоанинг мағлубияти. Дарвозабон пенальти қайтарганда – жамоа ғалаба қозониши шарт. Афсуски биз бугун таслим қилиндик”, – деди даниялик маҳоратли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!