Эриксен учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга энди ПСЖдан ҳам жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда Sun Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 26 ёшли даниялик футболчи учун курашда “Реал” билан рақобатлашишга тайёр. Ўз навбатида Эриксен ҳам “шпорлар” билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Унинг амалдаги келишуви 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!