Эркин курашчиларимиз бронза медали учун баҳс олиб боришади

Руминия пойтахтида давом этаётган 23 ёшгача бўлган курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича баҳслар қизғин давом этмоқда. 

Бугун бўлиб ўтадиган беллашувларда терма жамоамиз мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритиши мумкин. -57 кг вазн тоифасида Жаҳонгирмирзо Туробов ярим финалгача йўлни муваффақиятли босиб ўтдию, бу босқичда ҳиндистонлик рақибига 8:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди юртдошимиз бронза медали учун Руминия ва Украина терма жамоаси вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади. 

Қолаверса, -79 кгда Иса Шапиев ҳам бронза медали учун кечадиган беллашувда ўз рақибини кутмоқда. Шунингдек, -70 кгда Рамазон Ибодов чорак финалда мағлуб бўлгач, бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади. Бугунги дастурда яна бир қатор вазн тоифаларида курашчиларимиз саралашдан мусобақага киришадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!