Эрон терма жамоаси аъзоси АПЛ клубига ўтиши мумкин
Грознийнинг "Ахмат" клуби ҳимоячиси Милад Муҳаммади "Ньюкасл"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 25 ёшли эронлик футболчи “қарғалар”нинг узоқ муддатга сафдан чиққан футболчиси Пол Дамметтнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Маълумот учун, Муҳаммади жорий мавсум “Ахмат” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол уришга эришди. Унинг грознийликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Трансфер нархи эса 3,5 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар