Эртага “Барселона”нинг собиқ футболчиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

28 октябрь куни Ла Лига ушбу мавсумининг илк Классико баҳси ўтказилади. Аввал хабар берилганидек, Ла Лига ҳамда ЎзПФЛ ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида “Бунёдкор” стадионида “Барселона” ҳамда “Реал Мадрид” ўртасидаги учрашув намойиш этилади. Ушбу тадбирда Ла Лига элчиси Луис Гарсия ҳам иштирок этади.

ЎзПФЛ расмий сайти тарқатган хабарга кўра эртага ОАВ вакиллари учун шунигдек, “Барселона”, “Ливерпуль” ҳамда “Атлетико” клублари собиқ юлдузи Луис Гарсия иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилади. Ушбу матбуот анжумани “Бунёдкор” стадионида соат 11:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!