"Этихад"даги стюардлар "Манчестер Сити" футболчисини танишмади

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамен Менди кеча АПЛнинг 21-турида "Ливерпул"га (2:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг стадион хавфсизлик ходимлари (стюардлар) томонидан қўлга олинишига сал қолди.

Гап шундаки, 24 ёшли франциялик футболчи ҳакамнинг ҳуштаги чалиниши биланоқ жамоадошларини ғалаба билан табриклаш учун майдонга югуриб чиқди. Бироқ, у шу куни стадионга сариқ куртка ва оппоқ шимда ташриф буюрган эди. Шу боис стюардлар уни мухлислардан бири деб ортидан боришди. Аммо кейинчалик улар унинг Бенжамен Менди эканлигини билишди ва унга тегишмади.

Эслатиб ўтамиз, Менди айни дамда жароҳатидан даволаниш билан банд. Унинг февраль ойи охирларида сафга қайтиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!