Это′О Камерун терма жамоасининг собиқ сардори учун уй олиб беради

“Барселона” клуби ва Камерун терма жамоаси форварди Самюэль Это′О терма жамоасининг собиқ сардори Норберт Овонега ёрдам қўлини жўзишга қарор қилди.

BBC тарқатган хабарга кўра уйсиз қолган 67 ёшли собиқ футболчи Дуала шаҳри кўчаларида ётиб юрган эди. Яқиндагина у хасталик билан касалхонага олиб келинганди.  Это′О эса унинг ҳолидан хабар олиб қўлига 686 доллар берди ва тез орада унга уй олиб беришни ваъда қилди.

Таъкидлаш керакки, Овонега шунингдек Камерун мамлакати раҳбариятига ўзининг соғлиги ҳақида шикоят қилган ва улардан кўмак сўраган. У ўз мурожаатида хайвонлардек яшаётгани бу эса ҳукумат томонидан унга нисбатан қилинган ноҳақлик экани ҳақида ёзган. Маълум бўлишича у ўзининг барча маблағларини, уйини сотиб саратонга чалинган хотини ва болаларини даволатишга сарфлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!