"Эвертон" "Барселона" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди

Goal интернет нашри тарқатган хабаргк кўра “Эвертон” клуби спорт директори Марсель Брандс колумбиялик ҳимоячи Йерри Минанинг трансфери масаласида ниҳоят “Барселона” вакиллари билан учрашди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича иккала жамоа ҳам ушбу масала юзасидан деярли келишувга эришишган. Унга кўра “ирисчилар” Мина учун “Барселона”га 24 млн евро тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, Мина “Барселона” сафига жорий йилнинг январь ойида Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!