"Эвертон" футболчиси ПСЖга ўтмоқчи

Англиянинг  “Эвертон”клуби ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйе фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 26 ёшли сенегаллик футболчига ПСЖдан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Шу сабабли Гуйе “Эвертон” раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни сўраб мурожаат қилган.

Қайд этиш лозимки, парижликларнинг бу борадаги биринчи таклифи 25 млн евро бўлганди. Аммо ушбу таклиф “ирисчилар” томонидан рад этилган эди. Шу боис ПСЖ таклиф қилинаётган маблағни оширишга тайёр.

Маълумот учун, “Эвертон” Гуйени 2016 йил “Астон Вилла”дан 7,6 млн фунтга сотиб олган эди. У жорий мавсум АПЛда жами 20та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!