Евро-2016 ғолиби Хитой клуби билан шартномасини муддатидан аввал бекор қилди

Португалиялик ҳимоячи Жозе Фонте Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби билан амалдаги шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Фонте Хитой клубига бундан бор йўғи 5 ой муқаддам 5,6 миллион евро эвазига Лондоннинг "Вест Хэм" клубидан келиб қўшилган эди.

Хабарларга қараганда 34 ёшли Евро-2016 ғолиби яна омадини АПЛда синаб кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!