Евро-2016 ғолиби француз клуби билан шартнома имзолади

Португалиялик ҳимоячи Жозе Фонте Франциянинг “Лилль” клуби билан шартнома имзолади.

Яқиндагина Хитойнинг "Далян Ифан" клуби билан шартномасини бекор қилган Фонте янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилди ва у билан 2020 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, 34 ёшли футболчи фаолияти давомида "Вест Хэм", "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Эштрел Амадора", "Пакуш де Феррейра", "Бенфика", "Витория Сетубал", "Фелгейраш" ҳамда"Спортинг" клубларида тўп сурган. У шунингдек Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016 йилда чемпионликни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!