Европа лигасида қайси жамоалар муддатидан аввал плей-оффга чиқишди?

Лондоннинг “Арсенал” клуби кеча Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Спортинг” (0:0) билан дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 10тага етказиб олган “канонирлар” муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.

Қайд этиш лозимки, “Арсенал”дан ташқари шунингдек “Байер”, “Айнтрахт”, “Лацио”, “Динамо” Загреб, “Цюрих” ҳамда “Челси” клублари ҳам ўз гуруҳларида сўнгги икки тур олдидан плей-офф масаласини ҳал қилишди.