Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигасида 1/16 финал босқичнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра "Наполи" ҳужумчиси Хосе Кальехон мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш керакки 32 ёшли испаниялик футболчи "Цюрих"га (3:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди ва жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз, номзодлар орасида шунингдек Росс Баркли ("Челси"), Рубен Собрино ("Валенсия") ва Лудек Перница ("Виктория") каби футболчилар ҳам бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!