Факт! "Нефтчи" 6 йилдан буён Қаршида ғалаба қозона олмай келади

Қарши клуби расмий сайти эса мазкур беллашув превьюсини тақдим этди.

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 45 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 19 тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 16 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган ўзаро 10 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида – 61-51.

Фарғонада шу йили бўлиб ўтган ўзаро сўнгги учрашувда "Насаф" 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Жамоалар Қаршида ўзаро 22 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 59та гол киритилган. Тўплар нисбати 40:19 ни ташқил этмоқда. Устунлик қаршиликлар томонида.

“Нефтчи” жамоаси сўнгги бор Қаршида 2012 йили 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Бугун икки собиқ жамоадаош ўз шогирдлари ҳаракатини майдон четида туриб, бошқаради. Рўзиқул Бердиев ва “Нефтчи” жамоасси устози Баҳром Ҳайдаровлар вақтида “Насаф” клуби шарафини ҳимоя қилишган.

Бугун “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев, миллий чемпионатимизда 180-марта ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушади.

“Насаф” бугун чемпионатдаги 646-учрашувини ўтказади. “Аждарлар” бугун миллий чемпионатдаги 360-ғалабасини нишонлаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!