Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда умуман ғалаба қозонмаган

Суперлига 8-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубини қабул қилади. Ҳар иккала клуб матбуот хизматлари ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 22 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 11 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Еттита ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Тўртта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 37-27, “Сўғдиёна” фойдасига.

“Қўқон-1912”нинг энг йирик ғалабаси 4:2, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  5:2.

Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 37 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 25 очкони ташкил этади.

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар

19.11.2017 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 11 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.


Ҳакамлар

25 апрель чоршанба куни бўлиб ўтадиган ўйинни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
Ушбу ҳакам 1-турдан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувида ҳам ишлаган эди.

Суперлига. 8-тур

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Нехочин (Наманган), Ш.Ражабов (Бухоро).

Назоратчи – Р.Серазетдинов (Тошкент).

Комиссар – Э.Бахтиёров.

Бошланиш вақтлари

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс чоршанба куни соат 20:30да бошланади ва “Спорт ТВ” орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Ўринбосарлар ўйини эса эртага соат 16:00да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!