Фалькао: Парвардигор далдаси билан ғалаба қозондик

 

Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао Польшага қарши (3:0) кечган ЖЧ–2018 гуруҳ босқичи 2-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун мамлакат қўллаб-қувватлаши, Парвардигор далдаси билан ғалаба қозондик. Умид қиламанки, мухлислар ўйиндан завқ олишди. Трибунада яқинларим бор эди. Оилам менга орзуимни амалга оширишда ёрдам берди – мундиалда ўйнаб, ғалаба қозониш.

Энди Сенегалга қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Ўйин қийин кечади, чунки плей-офф йўлланмаси учун кураш кечади. Польша бошқа, Сенегал эса умуман бошқа жамоа”, – деди колумбиялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Колумбия ва Сенегал ўртасидаги сўнгги тур беллашуви 28 июнь куни Самара шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!