Фарғона ва Андижонда ОФКнинг футзал бўйича Level 1 халқаро мураббийлик курслари ташкил этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда нафақат футбол мураббийларининг, балки футзал мураббийларининг малакасини ошириб бориш мақсадида ҳам турли ўқув-курслари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 6-11 январь кунлари Фарғона шаҳрида ОФКнинг футзал бўйича Level 1 халқаро мураббийлик курслари ўтказилди. Ўқув курсларини ОФК инструктори Аваз Махсумов олиб борди. Таълим дастуридан назарий ва амалий машғулотлар жой олди.

Бундан ташқари, худди шундай курслар Андижонда 12-17 январь кунлари бўлиб ўтди. У ерда ҳам Аваз Махсумов мутахассис сифатида фаолият олиб борди.

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар ОФКнинг Level 1 халқаро сертификатига эга бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!