Фернандо Алонсо Белгиядаги автоҳалокатдан сўнг ўзига кела олмаяпди

Италиядаги Монца автодромида Формула-1 бўйича ўтказилган Гран-при пойгасида  «Мерседес» жамоаси вакили Льюис Хэмилтон 53 айланани биринчи бўлиб босиб ўтди.
 
Шунингдек, мазкур пойгада Кими Райкконен ўзининг «Феррари»сида маррага иккинчи бўлиб етиб келган бўлса, «Мерседес» жамоасининг яна бир аъзоси Валттери Боттас пойгани учинчи бўлиб якунлади.
 
Италия Гран-присида Даниэль Риккардо («Ред Булл»), Фернандо Алонсо («Макларен»), Брендон Хартли («Торо Россо») каби пойгачилар мусобақани эрта якунлашга мажбур бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!