"Фиорентина" ўз сафига бельгиялик тажрибали футболчини қўшиб олди

Англиянинг “Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Миральяс янги мавсумни “Фиорентина” сафида ўтказадиган бўлди.

“Бинафшаранглилар” бугун 30 ёшли бельгиялик футболчининг бир йиллик ижараси ҳақида расман эълон қилишди. Унга кўра А Серия вакили ушбу ижара муддати якунига етгач футболчини 2,7 миллион евро эвазига тўлиқ харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Маълумот учун, Миральяс ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Грециянинг “Олимпиакос” клубида ижара асосида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!