Football Italia: Икарди "Интер" билан шартномасини узайтирди
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди клуб билан тузилган амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 25 ёшли аргентиналик футболчи миланликлар билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирган. Янги келишувга кўра Икардининг маоши йилига 8 миллион еврони ташкил этади.
Айтиш лозимки, имзоланган келишувга кўра Икардининг товон пули 160 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икардига Мадриднинг “Реал” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар