Френки де Йонг: "Барса"га қарши майдонга тушишни хоҳлайман

Аввалроқ хабар берганимиздек, Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгни сотиб олиш борасидаги фикридан қайтмаяпти. Хавбек ушбу хабарларга ўз фикрини билдирди. 

- Албатта, бир кун келиб "Барселона"га ўтишимга ишонаман, бироқ янги мавсумни "Аякс" сафида ўтказишни режалаштиряпман. Ишончим комил, мен учун бу ажойиб йил бўлади.

"Барса" билан чемпионлар лигасида куч синашишни хоҳлаяпман. Бугунги кунга келиб жамоамизда ажойиб таркиб шаклланган ва шу боис ҳам гуруҳ босқичидан яхши натижа кўрсатиб чиқишни уддасидан чиқамиз.

Фаолиятим давомида топ клубларга қарши биринчи маротаба ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, ЕЧЛ қуръа ташлаш маросими биз учун омадли бўлади, - дея Френкининг сўзларидан иқтибос келтиради NOS нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!