Футболчилар ҳам китоб ўқийди (фото)
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар – ўсмирлар футбол академиясида “Китоб - маънавият сарчашмаси ” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда академия ўқувчилари, мураббийлар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар иштирок этди.
Китобхонлик тадбирида иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари, шоир Ўроз Ҳайдар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, шоира Нилуфар Умарова ҳамда ёш ва умидли ёзувчи Нафиса Давронлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб берди. Тадбирда китобнинг инсон маънавияти юксалишидаги беқиёс ўрни ҳақида кўп таъкидланди.
Тадбир сўнггида академия тарбияланувчилари турли мавзулардаги шеър ва ҳикояларни ёддан айтиб беришди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан футбол академияси тарбияланувчилари учун китобларнинг ҳадя этилгани ажойиб иш бўлди.
Илҳом РАҲМОНОВ.
Фикрлар