Футзал: Ўзбекистон чемпионатларининг барча совриндорлари
Футзал бўйича мамлакат чемпионати секин-аста ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
10-11 ноябрь кунлари футзал бўйича Суперлигада 21-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳали чемпионат тугашига яна бир тур бўлса-да, 21-турданоқ чемпион, вице-чемпион ва 3-ўрин соҳиблари номи аниқ бўлди.
Охирги 3 мавсумдан буён чемпионат олтин медалларига эга бўлиб келаётган Олмалиқнинг АГМК жамоаси 21-турда «Локомотив»га қарши баҳс олиб борди ва иккала кунги ўйинларда ҳам ғалаба қозонди. Натижада олмалиқликлар очколари сони 111 тага етди ва 2-ўриндаги “Пахтакор” (102 очко) сўнгги турдаги иккала ўйинда 6 очко олса ҳам АГМКга ета олмаслиги ойдинлашди. Шу тариқа АГМК қаторасига 4-йил Ўзбекистон чемпиони унвонига эга чиқди. Кумуш медаллар “Пахтакор” футзалчиларига, бронза медаллари эса “Нефтчи” вакилларига насиб этиши ойдинлашди.
Қуйида Ўзбекистон чемпионатларининг барча совриндорлари билан танишишингиз мумкин.
Фикрлар