Россиянинг Қозон шаҳрида TNA қоидалари бўйича ўтказилган TATNEFT кубоги беллашувларининг 80 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик кикбоксинг устаси Шер Мамазулунов ғолибликни қўлга киритди. 

“Grand Prix TNA” турнирининг иккинчи финал жангида ҳамюртимиз Шер Мамазулунов Дмитрий Меньшиков билан куч синашди. 4 раунд этиб белгиланган мазкур қарама-қаршиликда Шер ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ўтган йили кикбоксинг бўйича лоу-кик (WAKO)да жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Мамазулунов "GLORY" билан шартнома имзолаган.

Маълумот учун: TNA қоидалари бўйича TATNEFT кубоги – аралаш яккакураш жанг санъати: киокушинкай, муай тай ва кикбоксинг. Турнирда спортчилар пирамида тизимида қўйиб чиқалади. Унда 48 спортчи уч вазн - 70, 80 кг ва +80 кг тоифалари рингга чиқишади. Жанг мавсумида - 1/8 финал, 1/4 финал, яримфинал ва финал бўлади. Ғолиб TNAнинг асосий мукофоти –чемпионлик камари, нефть вишкаси кўринишидаги кубок ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Бунинг учун жангчилар барча тўрт босқичда ғалаба қозониши шарт. Жангларда нокдаун ёки нокаут қайд этилиши мумкин. Шунингдек, тўртинчи қўшимча раунд орқали ҳам аниқлашини мумкин.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98