Гамбург-2017: Финалларда Ўзбекистон – Куба қарама-қаршиги бўлади(батафсил)

  • 2 сентябрь, 2017, 01:06
  • 0
  • Бокс

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида давом  этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсларига якун ясалди.

52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов ярим финалда кореялик боксчидан устун келди ва финал йўлланмасига эга бўлди.

Иккинчи ярим финал жангида эса кубалик Йосвани Веитиа россиялик Тамир Галанов билан баҳс олиб борди. Ушбу жанг 3:2 ҳисобида кубалик боксчининг ғалабаси билан якунига етди.

Шу тариқа, Жасурбек олтин медал учун жангда Йосванига қарши рингга кўтарилади.

69 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда қозоғистонлик Аблайхан Жусуповни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.

Унга энди ярим финалда мезбонлар вакили бўлган Аббас Барау устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонга кубалик Рониэль Иглесиас рақиблик қилади.

Қуйида барча боксчиларимизнинг финалдаги рақиблари билан таништирамиз.

Бокс бўйича жаҳон чемпионати. Финал

2 сентябр (шанба)

49 кг

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Ёан Аргилагос (Куба)

52 кг

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – Йосвани Веитиа (Куба)

64 кг

Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Энди Крус Гомес (Куба)

69 кг

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Рониэль Иглесиас (Куба).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!