Гамбург-2017: Исроил Мадримов кутилмаганда мусобақани тарк этди

  • 29 август, 2017, 20:08
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбке боксчилари зафарли юришларини давом эттирмоқда.

Ўзининг ажойиб жанглари билан мухлислар қалбидан жой олиб келаётган Исроил Мадримов вакилларимиз орасида учинчи бўлиб рингга кўтарилди.

Унга чорак финалда АҚШнинг 2016 йилги миллий чемпионати ғолиби, 3 карра полициялар лигаси чемпиони 19 ёшли Трой Ислей қаршилик қилишга уриниб кўрди, бироқ тажриба бобида анча устунлик қилган Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Исроил Мадримовнинг бу галги устунлигини ҳакамлар инобатга олмади ва америкалик боксчининг ғалабасини эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Мадримов мусобақадаги илк жангини нокаут билан якунлаган эди.

Бироз аввал Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоров ярим финал йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Биздан узоқлашманг. Олдинда яна 6 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!