Гандболчилар қандай тақдирлангани хусусида фоторепортаж
Жорий йилнинг 5- 11 июль кунлари Италиянинг Терамо шаҳрида “Interamnia” жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Турли ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мусобақада жаҳонннинг 34 та мамлакатидан 123 та жамоа иштирок этди. Мусобақада юртимиз шарафини 2000 йилларда туғилган спортчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя қилди. Ёш гандболчиларимиз ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медалларга ва Жаҳон кубогига муносиб деб топилди.
17 июль куни Ипотека-банк АТИБ бош биносида мусобақа қатнашчилари ва мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ипотека-банк раҳбарияти ва ходимлари, Гандбол федерацияси вакиллари, ёш мусобақачилар ва уларнинг ота-оналари шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни Ипотека-банк бошқаруви Раиси, Гандбол федерацияси Президенти Омон Мусаев кириш сўзи билан очиб берди. Ўз сўзида юртимизда спортнинг барча турлари тизимли равишда ривожланиб бораётгани, ёшларимиз орасидан етишиб чиқаётган иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватланаётганини алоҳида эътироф этди.
Сўнгра сўзга чиққан гандболчилар, мураббийлар ва ота-оналар чексиз қувонч ва ўзгача ғурур ифтихор билан юртимизда спортга қаратилаётган эътибор ва қўлга киритилаётган улкан ютуқлар хусусида тўлқинланиб гапирдилар.
Тадбир сўнггида йиғилганларга Ипотека-банк банк томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Фотолар муаллифи Оқил ҒУЛОМОВ.
Фикрлар