Гаттузо шогирдлари “Наполи”ни мусобақадан чиқариб юборди (Видео)

Италия кубоги чорак финал босқичида "Милан" ҳамда "Наполи" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. "Сан-Сиро" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Беллашувдаги ҳар икки голга "россонерилар"нинг янги аъзоси Кшиштоф Пёнтек муаллифлик қилди. Шу тариқа Женнаро Гаттузо шогирдлари ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!